Энди тиббиёт олийгоҳларининг талабалари ишлаш учун ҳам имтиҳон топширади

Сақлаш
15:20 / 22.10.2024 61 0

2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча давлат ва нодавлат тиббиёт олий таълим муассасаларида икки босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

 

Бунда 1-босқич фундаментал фанлар бўйича ўтказилади ва у якуний давлат имтиҳонлари ҳисобланади.

 

2-босқичда эса талабаларнинг клиник фанларни ўзлаштирганлик даражаси баҳоланади. Айнан мазкур клиник имтиҳонлардан ўтган талабаларгагина шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади.

 

Яъни, агар талаба дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширса, бу унга курсдан курсга ўтиш имконини беради. Клиник билимларга оид синовлар бўлса талабанинг ўқишдан ташқари меҳнат фаолиятини таъминлайди. Агар у бу имтиҳонда яхши натижа кўрсата олмаса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилмайди.

 

Маълумот учун, Ҳукумат қарори билан 2022/2023-ўқув йилидан барча тиббиёт ОТМнинг «Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари ўқув йилининг 1-семестри (5 ой) давомида доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида амалиёт ўташи ҳамда маъруза ва ўқув машғулотларининг назарий қисми масофавий шаклда олиб борилиши белгиланган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//