Маҳаллаларда жисмоний фаоллик рейтинги тузилади

Сақлаш
14:20 / 22.10.2024 73 0

Куни кеча Президент раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Жумладан, давлат раҳбари бадантарбия қилиш, югуриш, велосипед ҳайдаш каби одатларни тарғиб қилиш, енгил касалликларни ҳам дори билан тузатишга ўрганиб қолишнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

 

Бу йўналишда эса оммавий дастурлар айниқса 30 ёшдан катта аҳолига мўлжалланадиган бўлди.

 

Шу сабабли ҳам Спорт вазирлигига 30 ёшдан катта аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш дастурини йўлга қўйиш топширилди.

 

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, «маҳалла еттилиги»ни одамларни жисмоний машқ, юриш, югуриш, велосипед ҳайдашга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди.

 

Қайд этилишича, энди профессионал ва мактабларда фаолият юритаётган спорт тренерлари маҳаллаларга бириктирилади. Тиббиёт бригадалари, оилавий шифокор ва поликлиникаларида ҳам аҳолини тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига ўргатиш бўйича янги-янги ёндашувлар жорий этилади.

 

Тарғиботни фаол давом эттириш учун эса маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилади ва энг яхши маҳалла ҳамда оилалар рағбатлантирилиб борилади.

 

Йиғилишда мутасаддилар амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича топшириқлар олди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//