Жамият
Рақобат қўмитаси республикада фаолият юритаётган 700 га яқин умумий овқатланиш корхоналарида назорат тадбирларини ўтказди.
Якунда бундай субъектлар томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда овқат тайёр бўлиш вақти, нархи ва тўлаш шартлари ҳақида тўғри, тушунарли маълумот тақдим этмаслик, таомномаларда тайёр овқатларнинг ҳажмлари кўрсатилмаганлиги, йўл бўйида, санитар қоидаларига номувофиқ жойларда овқат тайёрлаш, тайёр овқатни етказиб бериш, ташиш ва сақлашдаги муаммолар борлиги ойдинлашган.
Жумладан:
▪️ 524 тасида (ёки 75 фоизида) таомнома давлат тилида берилмаслиги;
▪️ 480 тасида (ёки 69 фоизида) эса иш режими кўрсатилмаслиги;
▪️ 449 тасида (ёки 65 фоизида) таом нархлари мавжуд эмаслиги;
▪️ 429 тасида (ёки 62 фоизида) автотураргоҳлар йўқлиги;
▪️ 519 тасида (ёки 74,6 фоизида) фавқулодда вазиятлар учун чиқиш йўлаклари етишмаслиги аниқланган.
Қўмита мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан ваколатли органларга тегишли тартибда маълумотлар киритилганини маълум қилди.
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
Жамият
Илм-фан
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ