Жамият
16 октябрь куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган «Миллий тикланиш» демократик партиясининг «Қадриятларга таянган тараққиёт!» шиори остидаги навбатдаги оммавий тадбирида партиянинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури аҳолига таништирилди.
Мазкур дастур билан партия аъзолари ташқи ёзувларни тартибга солишга қаратилган «Ташқи ёзувлар тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги қонунни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш ташаббусларни илгари сураётганини маълум қилган.
Энг асосийси жиҳати, партия давлат тилида иш юритмаган раҳбарларга кескин чоралар кўришни ҳам таклиф қилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг бошида ташкил этилган «Миллий тикланиш» демократик партияси йиғилишида фракция раҳбари Алишер Қодиров ташқи ёзувлар масаласини кўтариб, Давлат тили ва Реклама тўғрисидаги қонунларга буткул амал қилинмаётганни айтган эди. Бунда Қодиров Рақобат қўмитасини айблаб, ҳеч қандай муносабат билдирмаётганини таъкидлаган.
«Мобил компаниялар, банк ва солиқ қўмитаси электрон хабарномалари, нотариал идораларнинг ҳужжатлари ҳам Давлат тилида эмас. Бу амалдаги қонунларни қўпол равишда бузишдан бошқа нарса эмас. Буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди, – деган эди фракция раҳбари ўшанда.
Рақобат қўмитаси вакили бу эътирозлар тўғри эканини қайд этиб, буни қонунчиликда реклама беришда Давлат тилини бузганлик бўйича жавобгарлик белгиланмагани билан изоҳлаган.
Фракция аъзоси Илҳом Абдуллаев эса қўмита вакилининг қонунчиликка қилган эътирозини рад этган ва амалдаги нормаларда жавобгарлик аниқ-тиниқ белгилаб қўйилганини айтган.
«Бунга жавобгар идора ишламаяпти ёки ишлашни хоҳламаяпти. Бу жараёнда Давлат тилига, қадриятларимизга нисбатан муносабат ҳам ўзгармас экан, биз хоҳлаётган натижага эришиб бўлмайди, – деган Абдуллаев йиғилиш давомида.
Эндиликда ушбу ташаббуслар партиянинг Сайловолди дастурида ҳам илгари сурилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ