Жамият
«Миллий тикланиш» демократик партияси Ўзбекистонда «Оталар куни»ни нишонлашни таклиф қилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад эса оилавий анъаналар, ахлоқий қадриятлар ва ҳуқуқий мезонларни такомиллаштириш, оила шаъни ва шавкати ҳимоячиси – эркакларнинг оиладан, бола тарбиясидан узоқлашишининг олдини олишдир.
Партиянинг сайловолди дастурига кўра, оила жамият ва давлат муҳофазасида бўлиши, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, давлат томонидан оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратилиши шарт.
Бундан ташқари, ЎзМТДП эрта никоҳ, вояга етмаган қизларни унаштириш ёки «оғиз солиш» билан боғлиқ салбий удумларнинг олдини олишни ҳам илгари сурмоқда. Бунда партия вакиллари миллий қадриятларга зид бўлган оила тушунчаси, гендер ўлчовларига қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини кучайтириш, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда уларнинг болалар хавфсизлигини таъминлашдаги масъулиятини ошириш зарур деб ҳисоблайди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ