Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Сақлаш
20:29 / 18.10.2024 66 0

Шарифхўжаев Усмон Улфатович Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинлангани боис Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Шарифхўжаев 2023 йил Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида мазкур лавозимда иш бошлаган эди. У бундан олдин, яъни 2020–2023 йилларда ҳам Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

 

Маълумот учун, Шарифхўжаев 2007 йилда Тошкент молия институти, 2011 йилда Халқаро Весминистр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари ҳамда Президент Администрацияси ёшлар, фан, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўлинмаси таълим шуъбаси мудири сифатида ишлаган.

 

У 2024 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан ҳам тақдирланаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//