Жамият
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензия талаб ва шартларига амал қилмаганлиги учун «Digital university» МЧЖга берилган 038673-сонли лицензия бекор қилинганини эълон қилди.
Баёнотга кўра, бекор қилиш Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосланган.
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини юритиш учун бериладиган ушбу рухсатномани IDU (International Digital University) 2022 йил 13 сентябрь санасида олган эди.
Маълумот учун, ОТМ 2021 йил Тошкент шаҳрида ташкил этилган. У Англиянинг «Wolverhampton» университети томонидан бакалавр дастурлари (IТ соҳасида) учун валидадацияга эга университет ҳисобланар эди.
IDU'да талабалар 2 та факультет (Бизнес ва IТ) бўйича ўзбек ва инглиз тилларида ўқитилган. Контракт суммаси 13 млн сўмдан 35 млн сўмгача бўлиб, бунда стипендия ва ётоқхона билан таъминлаш тизими йўлга қўйилмаган.
Собиқ хусусий университет бу йил 400 та қабул квотасини эълон қилган эди. Шундан 100 та ўрин грант учун ажратилган.
Олдинроқ 5 та хусусий ОТМнинг фаолияти тўхтатилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ