Иқтисод
Кеча, 17 октябрь куни Президент ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда иқтисодиёт ва инвестиция соҳасидаги асосий вазифалар муҳокама қилинди.
Асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаган ҳолда бюджет даромадларини кўпайтиришнинг бирдан бир йўли бу, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришдир. Қайд этилишича, мазкур чора-тадбирни тадбиркорлар фаолиятига аралашиш билан эмас, балки рақамлаштириш, сунъий интеллект ва яширин иқтисодиётни «соя»дан чиқариш ҳисобига амалга ошириш зарурлиги давлат раҳбари томонидан таъкидланган.
Йиғилишда, шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган иқтисодий режалар ҳам кўриб чиқилди.
Келгуси йилда ялпи ички маҳсулот ўсишини сақлаб қолиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бунинг учун эса режалаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш, транспорт-логистика, ахборот технологиялари, агро ва молиявий хизматларни ривожлантириш талаб этилади. Шу мақсадда мутасаддиларга имтиёзларнинг самарадорлигини кўриб чиқиш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича топшириқлар берилди.
Яратилган имкониятлар ҳисобига эса келгуси йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилиши маълум қилинди. Бунда ер, мол-мулк ва айланма солиғи тўлиқ, даромад солиғининг 50 фоизи уларнинг ўзида қолдирилади.
Хабарда ёзилишича, ижтимоий давлат тамойилидан келиб чиқиб, таълим ва соғлиқни сақлашга ажратилаётган маблағларни 20 фоизга кўпайтириш назарда тутилмоқда.
Йиғилиш якунида билдирилган фикрлар асосида 2025 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинган.
Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ, бу лойиҳа ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинади ҳамда якунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ