Қозоғистонда Ўзбек тили байрами ўтказилди

Сақлаш
22:00 / 17.10.2024 77 0

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

Дунё ахборот агентлиги хабарига кўра, тадбир Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси кўмагида ўтказилган. Маърифий кечада Чимкент шаҳридаги Ўзбек этномаданий маркази раҳбарлари ва фаоллари, мазкур ҳудудда таҳсил олаётган ватандошлар қатнашди.

 

 

Бош консул Раушанбек Матчанов тадбирнинг очилиш қисмида иштирокчиларни ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, ўзбек тилининг обрўсини халқаро майдонда янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди. Матчанов шунингдек, икки халқнинг тарихий бирлиги ҳамда анъанавий дўстона муносабатларни алоҳида таъкидлади.

 

Ўзбекистон бош консули миллатлараро тотувликни қўллаб-қувватлаш ва қардош халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбек этномаданий марказига, ўзбек жамоатчилигини қўллаб-қувватлагани учун маҳаллий ҳокимият идораларига миннатдорлик билдирилди.

 

Байрам давомида ўзбек ва қозоқ санъат усталари иштирокида концерт дастури тақдим этилди. Шунингдек, тадбирда Шимкентдаги Ўзбек этномаданий маркази кўмагида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//