Фарғоналик ўқувчи қиз Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги илк амбассадори бўлди

Сақлаш
14:56 / 17.10.2024 36 0

Фарғона вилоятида жойлашган 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилафруз Жўрабоева Microsoft компаниясининг ёшларга мўлжалланган Microsoft Леарн Студент дастури Амбассадори (элчиси) бўлди. Бу ҳақда IT Ladies Uzbekistan хабар бермоқда.

 

Эндиликда Дилафруз Microsoft компаниясининг Ўзбекистондаги юзи сифатида фаолият олиб боради.

 

 

Ушбу дастур Microsoft’нинг ёшларга мўлжалланган лойиҳаси бўлиб, у бутун дунё бўйлаб технология соҳасида билимли, фаол ва интилувчан ёшларини саралаб олади.

 

«Ушбу лойиҳага топширишим ҳам, киришим ҳам осон кечмади. Техник томондан билимларим яхши бўлгани учун мени номинацияга қўйишди. 1 йил давомида компания томонидан берилган турли шартлар ва топшириқларни аъло даражада бажариш талаб этилди. Шулардан бири сунъий интеллект технологияси бўйича берилган 30 та модулдан иборат дарс ва топшириқлар бўлди», – дейди Дилафруз Жўрабоева.

 

Айни дамда Дилафруз Yandex компаниясида ишлаш учун ўқиш ва амалиётга ҳужжат топширган. У синовлардан сўнг Yandexʼнинг катта лойиҳаларига қўшилиш имкониятига эга бўлади.

 

Дилафруз Microsoft Developers Community Uzbekistan, Sado24, NET Documentation Uzbekistan каби турли стартуп, кўплаб ҳакатон мусобақалар иштирокчиси. Ўқувчи қиз IT Community Uzbekistan’нинг Фарғона водийси бўйича амбассадори ҳамда «Ибрат» спикинг клубининг волонтёри сифатида ҳам фаолият олиб боради.

 

У Ўзбекистонда IT соҳасида фаолият юритувчи 46 нафар энг яхши аёл-қизлар қаторидан жой олган.

 

Microsoft Student Амбассадори бўлиш нима беради?

 

Ушбу мақомга эга бўлган талаба техник ва етакчилик бўйича тренинглар, Microsoftʼнинг кенг таълим ресурсларига кириш ва келажакни яратишга иштиёқи баланд бўлган ёшларни бирлаштириш имконига эга бўлади.

 

Бундан ташқари амбассадорлар учун Америкага виза олиш ва саёҳат қилиш қилиш имконияти яратилади. Талабалар томонидан ташил қилинувчи ёшлар тадбирлари компания тарафидан молиялаштирилади. Элчига Microsoft’нинг барча маҳсулотлари премиум даражасида бепул тақдим этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//