Сиёсат
Отабек Турсунов 17 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Турсунов ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи бўлди.
Отабек Турсунов 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини Андижон шаҳар «Саноат қурилиш темп» МЧЖ таъминотчиси вазифасидан бошлаган. Фаолияти давомида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар, Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77589
Жамият
56642
Жамият
55842
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ