Илм-фан
Миср Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик тадқиқотлар институти, Араб давлатлари лигаси ва «Ал-Азҳар» диний мажмуаси кутубхонаси фондидан 500 дан зиёд ноёб адабиёт ва дарсликлар Ўзбекистон элчихонасига топширилди.
Дипломатик тадқиқотлар институти томонидан инглиз ва араб тилларида тақдим этилган китоблар замонавий дипломатия, сиёсат, иқтисод, фалсафа, Яқин Шарқдаги жараёнлар, минтақадаги давлатлар тарихи ва кўп йиллик муаммоларни ҳал қилиш истиқболлари каби мавзуларни қамраб олган.
Шунингдек, мусулмон оламидаги энг қадимий ва энг нуфузли олийгоҳлардан ҳисобланган «Ал-Азҳар аш-Шариф» диний мажмуаси «Ал-Азҳар» университетида талабаларга ўқитиладиган қимматли адабиётлар, муқаддас Ислом дини ва маънавиятга чорловчи қўлланмаларни совға қилди.
Мазкур жамланма ҳолидаги китоблар Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Шарм-ал-Шайх – Тошкент йўналишидаги авиақатнови орқали мамлакатга етказилган.
Ушбу китоблар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, унинг ҳузуридаги Дипломатик академия ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясига тақдим этиш режалаштирилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ