Жамият
Кузнинг ўртасига келиб кунлар сезиларли даражада совий бошлади. Битта иситиш тизимига уланган пойтахт аҳолиси бундай пайтда уйлар иссиқ бўлишини хоҳлайди.
Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти компанияси мазкур ҳолатни инобатга олиб шаҳар аҳолисига иситиш тизими қачон ёқилишини маълум қилди.
«Совуқ кунлар мавсумида хонадонингиз иссиқ ва қулай муҳитда бўлиши қанчалик муҳим эканлигини тушунамиз.
Иссиқлик таъминоти Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори чиқиши билан ёқилади», дейилади компания хабарида.
Таъкидлаш лозим, иситиш тизими одатда ноябрь ойининг бошида ёқилар эди. Бироқ бунда фаслларга эмас, ҳароратга эътибор берилади.
Масалан, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет 5 кунлик даврда 8 даражадан паст бўлган пайтдан бошланади. Бу «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарорида белгилаб кўрсатилган.
Хабарда иситиш даври ёқилишининг аниқ санаси маълум бўлиши билан биз расмий хабар берилиши айтилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ