Алишер Навоий илмий тадқиқот маркази лойиҳаси намойиш этилди

Сақлаш
19:22 / 16.10.2024 74 0

Жорий йилнинг 3 апрелидан Янги Тошкент шаҳрида илк иншоотлар қурилиши бошланганидан хабарингиз бор.

 

Бунда биринчи навбатда жаҳонга машҳур Zaha Hadid architects компанияси томонидан лойиҳалаштирилган маданий объектлар мажмуасини қуриш ишларига эътибор қаратилди.

 

Кеча ушбу Zaha Hadid architects бюроси ҳозирда қурилиш ишлари давом этаётган мажмуа лойиҳасини тақдим этди.

 

 

Хабарга кўра, лойида Алишер Навоий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини ўз ичига олади. Шунингдек, мажмуа таркибида давлат адабиёт музейи, 400 ўринли зал, халқаро илмий тадқиқот маркази, 200 ўринли ўзбек тили, адабиёти ва мусиқаси мактаби ҳам бўлади.

 

 

Марказ анъанавий ўзбек нақшлари ва замонавий дизайн тамойиллари билан бойитилган монументал архитектура намунаси бўлиши кутилмоқда. Меъморлар уни қуришда Ўзбекистон меъморчилиги тарихига таянишган.

 

Жумладан, марказнинг арк шаклидаги пештоқлари ва ички қисми Тошкентдаги маҳаллий печларда ишлаб чиқарилган ғиштдан қурилади.

 

Ҳовлида эса ёруғ, очиқ ҳавода турли хил йиғилишлар ва шахсий ижод билан шуғулланишга мўлжалланган майдонча бўлади.

 

 

Марказ электр энергиясини истеъмол қилишда пассив совитиш тизимига эга бўлади. Яъни, қурилишда Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг иқлими инобатга олиниб, совитиш тизимида шамолдан ҳам фойдаланишга эътибор қаратилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//