
Жамият
Фото: Газета.uz
Фуқаролар жамоат жойларида тартибни сақлаш учун бешта муҳим қоидани ёдда тутишлари лозим.
1-қоида — Жамоат жойларидаги барча қонун ва қоидаларга амал қилиш. Бунда жамоат жойларида тамаки чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ёки овозни баландлатиш каби тақиқланган ҳаракатлардан тийилиш назарда тутилади.
2-қоида — Бошқа фуқароларга нисбатан ҳурмат ва одобни сақлаш. Ушбу қоида навбатда туриш, бошқаларга йўл бериш ва жамоат транспортида ўрин бериш каби одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишни ўз ичига олади.
3-қоида — Тозаликка риоя қилиш. Жумладан, ҳар бир шахс жамоат жойларини тоза сақлаш учун чиқиндиларни махсус белги қўйилган жойларга ташлаш шарт. Бу билан у атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ёрдам бериш билан бирга ўз бурчини ҳам бажарган бўлади.
4-қоида — Хавфсизлик қоидаларига амал қилиш. Фуқаролар жамоат жойларида хавфсизлик қоидаларига амал қилиши лозим. Бунга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, хавфсизлик белги ва кўрсатмаларига амал қилиш кабилар киради.
5-қоида — Жамоат мулкини муҳофаза қилиш, уни эҳтиётлаш ва бузмаслик. Масалан, ҳар бир шахс хиёбонлар, ўриндиқлар, фонтанлар ва бошқа жамоат жойларини муҳофаза қилишни ўзларининг бурчи ва вазифаси деб билиши лозим.
Мазкур 5 та қоидадан ташқари жамоат жойида қуйидаги хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳам тақиқланади:
▪️ тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
▪️ уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
▪️ алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
▪️ тиланчилик қилиш;
▪️ рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
▪️ ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш.
Маълумот учун, фуқароларнинг жамоат жойларида мазкур ҳаракатларни содир этиши маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ