Жамият
Ойбек Элмуратов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар бўлди.
Тайинлов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилган.
Элмуратов 1999 йилда Тошкент молия институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини «Ўзмиллийбанк» Лойиҳани молиялаштириш маркази мутахассиси сифатида бошлаган.
Кейинчалик у Молия вазирлигида бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда Йўл жамғармаси бошлиғи ўринбосари, БМТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери, «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси департаменти бошлиғи, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бошқарма бошлиғи каби қатор масъул вазифаларда меҳнат қилган.
Тайинловга қадар Элмуратов Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77649
Жамият
56681
Жамият
55888
Жамият
50950
Жамият
//
Изоҳ йўқ