Иқтисод
Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди. Мукофот Дарон Ажемоғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга «институтларнинг қандай шаклланиши ва фаровонликка қай тарзда таъсир кўрсатиши» бўйича олиб борган тадқиқотлари учун берилган.
Асосий номинациялардан фарқли равишда ушбу мукофотни Алфред Нобел хотирасига атаб Швеция миллий банки таъсис этган. Мукофот иқтисодиёт соҳасидаги ютуқлар учун тақдим қилинади.
1968 йилда Швеция банки томонидан таъсис этилган иқтисодиёт бўйича мукофот лауреатларининг эълон қилиниши Нобел ҳафталигини якунлади. Мукофотлар эгаларига 10 декабрь, Алфред Нобел вафот этган куни топширилади. Мукофотнинг пул эквиваленти — 11 миллион швед крони — бу жорий курс бўйича 1 миллион АҚШ долларидан сал кўпроқни ташкил қилади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медаль ва дипломларни топширади.
Маълумот учун Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсон «Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари» китоби муаллифлари ҳисобланади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ