Илм-фан
Financial Times нашри Оксфорд университети ўтказган тадқиқотларга асосланиб, ёшлар ижтимоий тармоқлардан қанча кўп фойдаланса, уларда руҳий тушкунлик ва безовталик шунча ортишини маълум қилди.
«Биз асабийлик ва руҳий тушкунликнинг ортиши даражаси ҳамда ижтимоий тармоқларда ўтказиладиган вақт ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини топдик. Кўплаб энг ёмон ҳолатларда ўсмирлар кунига саккиз соатгача вақтини ижтимоий сайтларда ўтказади», – деган тадқиқотга раҳбарлик қилган Оксфорд университети профессори Жон Галлаҳер.
Тадқиқот муаллифлари, Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларини таҳлил қилиб, сўнгги йилларда ўсмирларнинг руҳий саломатлик бўйича даволаниши суръати анча тез ўсаётганини аниқлаган.
Хусусан, 2023 йилда 1,1 миллион ўсмир шундай хизматлардан фойдаланган. 2016-17 йилларда эса бу рақам 500 мингни ташкил қилган, яъни 6 йил ичида руҳий муолажага эҳтиёж сезган ёшлар сони икки баравар ошган.
Шу билан бирга, ушбу маълумотларга кўра, ўсмир қизлар бундай турдаги хизматларга (руҳий тикланиш) ўғил болалардан кўпроқ мурожаат қилган.
Олимлар, аксинча, уйқу вақтини ошириш ва жисмоний машқлар билан шуғулланиш ўсмирларнинг руҳий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишини қўшимча қилган.
Оксфорд университети ўтказган тадқиқотда 7 минг нафар ўсмир иштирок этган. Келажакда уларнинг сонини 50 мингга етказиш мақсад қилинган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ