Жамият
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бундан мақсад «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш, зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлашдир.
2024 йил 2 июль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланган бўлиб, мазкур турдаги фаолият учун олинувчи лицензия якка тартибдаги лицензия тури ҳисобланади. Уни бериш Дин ишлари бўйича қўмита томонидан қатъий танлов асосида жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб амалга оширилади.
Қуйида лицензия олишга талабгор бўлган томоннинг олдига қўйиладиган талаб ва шартлар келтирилган:
▪️ ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслиги;
▪️ зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат «Умра» визасини расмийлаштириши;
▪️ 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни «Зиёрат» жамғармасига захира сифатида қўйиши;
▪️ «Умра» хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириши;
▪️ зиёратчиларга Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида сифатли тиббий хизматларни кўрсатишни ташкил этиш ва қулай шарт-шароит яратиши;
▪️ зиёратчиларга гуруҳ раҳбари сифатида (Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида) диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаши;
▪️ диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассисни турфирма штатига ишга олган бўлиши;
▪️ вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслиги;
▪️ халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиши;
▪️ зиёратчиларнинг бориш-келиш авиачипталарини олдиндан харид қилиши;
▪️ зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириши;
▪️ «Умра» хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслиги;
▪️ «Умра» хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслиги.
Маълумот учун, ҳозирда лицензиясиз фаолият олиб борганлик учун бир қатор маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд. Жумладан, бундай турдаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) миқдорида жарима солинади.
Шунингдек, хабарда фуқаролардан «Умра» амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришда огоҳ бўлишлари, турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишлари сўралади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ