Иқтисод
Бугунги кунда Германия, Жанубий Корея, Туркия, Литва, Буюк Британия, Полша, Латвия, Япония, Руминия каби давлатларда тиббиёт, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, юк автомобиль ҳайдовчиси, пайвандлаш, электрик, IT каби соҳалар бўйича 154 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов 11 октябрь куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
Таъкидланишича, биргина Германиянинг ўзида 25 та иш берувчи ташкилот билан 60 мингга яқин фуқарони тиббиёт, ҳайдовчилик, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғридан тўғри ва Ausbildung (дуал таълим) асосида ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган. Улар талабгорларга ўртача 2100 АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи таклиф қилинмоқда.
Британиядан эса тиббиёт йўналиши бўйича 10 минг ва мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига 3 минг иш ўрнига талабнома олинган. Бунда иш ҳақи 2500 АҚШ долларни ташкил қилади.
Бундан ташқари, Литва, Латвия, Полша, Болгария ва Европанинг бошқа давлатларига 26 мингдан ортиқ фуқарони юк автомобили ҳайдовчиси, ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ишга юбориш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Таклиф этилаётган маош эса 1400 АҚШ долларни ташкил этади.
Жанубий Кореяга ҳам жорий йилда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, кемасозлик, тоғ-кончилик ва ўрмончилик соҳасига 13 700 иш ўринига квота олинди. Бунда ойлик иш ҳақи ўртача 2000 АҚШ доллари бўлиб, бу 2022 йилга нисбатан 6 баравар, 2023 йилга нисбатан эса 1,5 бараварга кўп.
Норов ушбу бўш иш ўринлари бўйича хорижий тилларни биладиган ҳамда малакага эга номзодлар ўзлари тўғридан-тўғри ёки маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини айтади.
Агентлик, шунингдек, фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишдан ҳам огоҳлантирган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ