Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга китоб совға қилди

Сақлаш
22:36 / 11.10.2024 84 0

Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ашхобод шаҳрида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

 

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Бердимуҳамедовни шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум юксак даражада ўтказилгани билан самимий муборакбод этган.

 

Шундан сўнг томонлар Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, айниқса сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.

 

Жумладан, ўзаро товар айирбошлаш жадал ўсаётгани, биргаликда чегараолди савдо ҳудуди барпо этилаётгани, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик кучайиб бораётгани қайд этилган.

 

Шунингдек, икки давлат етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам кўриб чиққан. Бўлажак олий даражадаги мулоқотлар режаси ҳам муҳокама қилинган.

 

Учрашув давомида Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчисига Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//