Жамият
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогларни аттестациядан ўтказиш 2024 йил 29 октябрь куни бошланади.
Малака синовлари реал вақт режимида тест шаклида (жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) ушбу манзилларда ўтказилади.
Бунда аттестация жараёни икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.
Хусусан, биринчи босқичда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;
Иккинчи босқичда эса педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни («cасе студй» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.
Фанлар кесимида вақт тақсимоти ҳам икки хил бўлади. Яъни:
▪️ математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;
▪️ қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ