Иқтисод
Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Аброр Мирзо Олимов зиммасига халқаро ҳамкорлик, валутани тартибга солиш, халқаро захираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини ҳам мувофиқлаштиради.
Аброр Мирзо Олимов 1988 йилда туғилган. 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Хитотсубаши университетининг (Япония) магистратура босқичини тамомлаган. У банк тизимида 10 йиллик иш тажрибасига эга.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ