Жамият
Тошкент шаҳрида прокуратура катта терговчисига қидирув эълон қилинди. У фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш эвазига 40 минг доллар олиб, қочиб кетган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Фуқаро И.Х. ариза билан мурожаат қилиб, унда терговчи Ш. Ш. унинг корхонасига очилган жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун пул талаб қилганини айтган.
Ушбу ариза асосида 7-октабр куни ўтказилган тезкор тадбирда терговчи келишилган 40 минг долларни олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган. Пул ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган, дея хабар берган Бош прокуратура.
Ҳолат юзасидан Ш. Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчига нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ