«Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси ишдан бўшатилди

Сақлаш
14:01 / 10.10.2024 51 0

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимга 2023 йил декабрь ойида тайинланганди.

 

«Ўзбекистон темирйўллари»нинг собиқ раиси июль ойида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олинганди.

 

Президент ўшанда Ҳосилов билан бир қаторда автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилганди.

 

Ҳусниддин Ҳосилов 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

 

Меҳнат фаолияти давомида «Ўзинтерсервис» қўшма корхонаси, «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси, «Ўзбекистон темирйўллари» ДАТК, Вазирлар Маҳкамаси департаментида турли лавозимларда ишлаган.

 

2016 йил апрелдан «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамиятининг бош менежер — бош муҳандиси лавозимида ишлай бошлаган. У 2019 йилнинг февралида 2002 йилдан буён компания бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Очилбой Раматов ўрнини эгаллаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//