Жамият
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга кўра, ўқитувчилар пахта терими учун одам топишга мажбурланаётгани айтилмоқда.
.png)
Фото «Каинбек» Telegram каналидан олинди.
Ёзилишича, улар бу жараёнда ўқувчиларнинг ота-оналаридан пахтага чиқиб беришларини сўрамоқда.
Мазкур хабарларга иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, сентябрь маошини олиши кечиккан ўқитувчилар пахтага одам топиб бериши ёки ота-оналар чиқиб бериши талаблари бу хато қарорнинг оқибатлари ҳисобланади.
«Фермер мажбурлангандан кейин навбат кейинги ҳуқуқсиз қатлам ўқитувчига етадида«, деб ёзади у.
Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Дилфуза Собированинг ёзишича, вазирлик мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қатъий қарши. Жумладан, ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилишини ноқонуний ҳолат деб ҳисоблайди.
«Бугунги кунда вазирликда Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, аниқланган ҳар қандай ноқонуний ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари орқали албатта тегишли чора кўрилиши таъминланади.
Ҳурматли педагоглар, агар сиз ваколатингизга кирмайдиган юмушларга жалб қилинсангиз, зудлик билан вазирликнинг ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: (71) 202-09-09», дейди Ахборот хизмати раҳбари.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77363
Жамият
56497
Жамият
55698
Жамият
50748
Жамият
//
Изоҳ йўқ