Жамият
«Ноябрь ойи — Кексалар учун туризм ойлиги» муносабати билан маҳаллий қатновларда махсус чегирмалар белгиланди.
Бунда 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар бир ой давомида (1–30 ноябрь) йўловчи поездлари ҳамда авиақатновлардан фойдаланганда, уларга чегирмалар билан хизмат кўрсатилади.
Маълумот ўрнида, юқорида айтилган ёшдаги кексаларга барча маҳаллий йўналишлар учун поезд чипталари 20 фоизлик(«Афросиёб» поездидан ташқари), барча ҳаво йўли қатновлари учун эса авиачипталар 15 фоизлик чегирмалар асосида сотилади.
Эслатма! Чегирмалардан фойдаланиш учун авиақатновлар маҳаллий йўналишларда Uzairways, хорижий йўналишларда эса Silt avia орқали амалга оширилиши лозим.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ