Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида бир кун (фото)

Сақлаш
21:24 / 08.10.2024 161 0

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг янги биносига пресс-тур ташкил этилди.

 

 

Тадбирда вазирлик мутасаддилари томонидан ОАВ ходимлари, радио, телевидение, оммавий нашрлар журналистлари ва блогерларга мазкур муассаса яқиндан таништирилди.

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов йиғилганларга ҳамроҳлик қилиб, институт фаолияти борасида батафсил маълумотлар берди.

 

 

Дастлаб, ОАВ ходимлари Абдулла Авлоний номидаги ёдгорлик Музейи, 87 750 та фондга эга Ахборот-ресурс маркази ҳамда менежерлик ўқув курслари ҳамда педагогларнинг малакасини ошириш учун 850 ўринли замонавий ўқув хоналари билан танишди.

 

 

Сўнгра журналистлар инновацион фаолиятни ривожлантириш, табиий фанлар ва муҳандислик, математика йўналишдаги фанлараро, илмий-тадқиқот ва лойиҳа машғулотларига асосланган замонавий таълим муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилган STEAM лабораториясида ҳам бўлишди.

 

 

Журналистларга институт таркибида бўлган, тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилган, малака ошириш мақсадида келган педагоглар учун ҳозирланган 560 ўринли замонавий меҳмонхона типидаги ётоқхона ҳам кўрсатилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//