Жамият
Кеча, 7 октябрь куни, соат 17:34да Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида йўловчи аёлнинг тоби қочган.
HY-334 Дубай–Тошкент рейси билан келган 1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси паспорт назоратидан ўтгач дарҳол ёрдам сўраган. У бош оғриғи ва ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган.
Йўловчи шикоятлари ва у билан бирга учиб келган шахсларнинг сўзларини инобатга олган ҳолда аэропорт тиббиёт пункти ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, касалхонага ётқизиш учун шаҳар тез ёрдам хизматини чақирган.
Соат 18:32 да тез ёрдам машинаси йўловчини Тошкент аэропортининг учиб келиш залидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда йўловчининг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ бу асоссиз бўлиб чиқди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, бундай хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
77658
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ