Жамият
Асосий фан олимпиадасининг туман босқичи октябрь ойининг учинчи 10 кунлигида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бунда мусобақалар тегишли фанлар бўйича ташкил этилади.
Жумладан:
▪️ 22 октябрь – Тарих, География, Қозоқ тили, Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан;
▪️ 23 октябрь – Инглиз тили, Немис тили, Француз тили, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан;
▪️ 24 октябрь – Кимё, Рус тили ва адабиёти, Тожик тили фанларидан;
▪️ 25 октябрь – Биология, Физика, Информатика ва ахборот технологиялари фанларидан;
▪️ 26 октябрь – Математика, Она тили ва адабиёти, Ўзбек тили фанларидан.
Асосий фан олимпиадасининг 1-гуруҳ фанлари бўйича вилоят босқичи 4-9 ноябрь кунлари ташкил қилиниши режага киритилган.
Маълумот учун, 1-гуруҳ фанлари — Математика, Физика, Кимё Биология, Информатика ва ахборот технологиялари.
Бунда халқаро олимпиадаларга саралашнинг 1-босқичи Информатика ва ахборот технологиялари фанидан 9 ноябрь куни, Математика Физика, Кимё, Биология фанларидан эса 10 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Асосий фан олимпиадасининг 2-гуруҳ фанлари бўйича вилоят босқичи 3-5 декабрь кунлари ўтказилади.
Маълумот учун, 2-гуруҳ фанлари — Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили (давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Инглиз тили, Немис тили, Француз тили, Тарих, Давлат ва ҳуқуқ асослари, География.
Ушбу келтирилган саналар ўзгариши кузатилса расмий каналлар ҳамда ҳудудий бошқармалар орқали маълумот етказилиши маълум қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ