
Жамият
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, кодексларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмиш жиноий жазо таркибидан чиқарилади ва бу турдаги хатти-ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилади.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.
Мазкур кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, жазо тартиби кучайтирилади. Хусусан:
▪️ БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга;
▪️ 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сиёсат
Спорт
Жаҳон
Илм-фан
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ