Жамият
Ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари малака ошириш учун грант асосида Францияга юборилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг маълум қилишича, у кеча, 7 октябрь куни Нитсадаги Франкофония университети раҳбари Янн Либрати билан учрашув ўтказган ва унда Либрати Ўзбекистон француз тили йўналишида минтақавий «ҳаб»га айланишига ишонч билдирган.
Учрашувда турли малака ошириш дастурлари ва ўзаро тажриба алмашувларни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилган.
Томонлар, шунингдек, педагогика соҳасида 2025 йил давомида 200 нафар ўзбекистонлик француз тили ўқитувчиларини грант асосида Францияга малака оширишга юбориш бўйича келишув имзолаган.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда француз тили 600 га яқин мактабларда хорижий тил сифатида ва 100 га яқин мактабларда иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиб келинмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ