Жамият
Бугун, 7 октябрь куни, соат 15:45 да Қашқадарё вилояти Қарши туманига қарашли «Дашт» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида Камаз-512 русумли автомобилидан сиғимга (ёмкостга) газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.
ФВВ 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, воқеа жойи соат 16:00 да ўраб олингани ва ёнғин соат 16:45 да ўчирилганини маълум қилди.
Ҳодиса натижасида шохобча биносининг 22 кв/м майдонида том қисми ёниб, зарарланган. Тан жароҳати олган ва вафот этганлар аниқланмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб келган.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Сиёсат
77526
Жамият
56604
Жамият
55803
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ