Тўйига 7 кун бўлган куёв келиндан тўй харажатларини қоплаб беришини талаб қилди

Сақлаш
21:10 / 07.10.2024 69 0

Фарғона вилоятида куёв томон келин томондан тўйга сарфланган 15 минг долларни қоплаб беришини талаб қилди.

 

Маълум бўлишича, тўй жорий йилнинг август ойида бўлиб ўтган бўлиб, келин-куёв тўйдан кейин 7 кун бирга яшаган, бироқ ҳеч қанча вақт ўтмай келишмовчилик сабабли ўртадаги муносабат бузилган. Шундан сўнг улар алоҳида яшай бошлаган.

 

Хабарда ёзилишича, келин уйига кетиб қолгач куёв томон ўртадаги никоҳ бузилганини маълум қилган. Яраштириш ҳам иш бермаган. Келин томон сепни олиб кетишга борганида, куёв томон мулкларни бермаган.

 

Куёвнинг ота-онаси келин ҳеч бир сабабсиз уйга кетиб қолгани, тўй учун 15 минг доллар пул сарфлаб қўйгани ва келин томон уни қоплаб бериши кераклигини айтиб, сепини ўз хоҳишлари билан қайтариб бермаган

 

Орадан вақт ўтиб келин куёвдан сепини олиб беришини сўраб, судга мурожаат қилган. Суд қарорига кўра қуда томон МИБ ёрдамида куёв томондан 60 турга яқин 47 миллион сўмлик сепни қайтариб олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//