Жамият
«Агар учинчи марта соғлигим сабаб термани тарк этсам, бошқа қайтиб келмайман». Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес 5 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида соғлиги ҳақида берилган саволларга мана шундай жавоб берган эди.
Ҳозирда ижтимоий тармоқларда унинг касаллиги кучайгани ҳақида «миш-миш«лар тарқалмоқда. Хабарларда Катанес 10-, 15 октябрь кунлари жамоага ёрдам беролмаслиги, унинг ўрнига футболчиларни Темур Копадзе майдонга олиб тушиши ҳақида айтилади.
Бироқ тез ўтмай бу мазмундаги гаплар ўз тасдиғини топмади. Сабаби, Катанес бугун, 7 октябрь куни Тошкентга етиб келиши ойдинашди.
Терма жамоага Кападзенинг бош мураббий бўлиши ҳақидаги «миш-миш»лар ҳам ЎФА расмийлари томонидан рад этилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Эронга қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида, соат 19:00 дан бошланади. Ҳозирда барча чипталар сотилиб бўлинган.
БАА билан бўладиган ўйин эса 15 октябрга режалаштирилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ