Жамият
Янги тартибга кўра, битирувчи талабалар бир ойдан уч ойгача иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётида бўлиши мумкин.
Бунда Олий таълим вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили танлов ўтказилади.
Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.
Танловдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга амалиёт ўтаётган корхона томонидан БҲМнинг 2 баробари миқдорида (680 минг сўм) иш ҳақи тўланади. Мазкур маблағ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан ташкилот ҳисобига ўтказиб берилади.
Бундан ташқари, амалиёт ўталаётган корхона талабани қўшимча рағбатлантириши ҳам мумкин.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ