Жамият
Истанбулга сайёҳ бўлиб келган ва ҳужжатлари билан пулларини ўғирлатган 74 ёшли фуқаро (аёл) Ўзбекистонга қайтарилди.
Хабарга кўра, 4 октябрь куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига соат тахминан 20:05 ларда 74 ёшли фуқаро К.Г. мурожаат йўллаган.
У Истанбулда пульсиз ва ҳужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраган.
Маълум бўлишича, ушбу фуқаро жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкентдан Истанбулга сайёҳ сифатида учиб келган ва шу йилнинг 4 октябрь куни Туркиядаги савдо шохобчаларининг бирида ўзига тегишли бўлган ҳамёнини ўғирлатиб қўйган.
Бош консулхона томонидан мурожаатчининг ёши ва қўлида қайтиш чиптаси борлигини инобатга олиниб, зудлик билан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилган ва масъуллар аёлни аэропортга кузатиб қўйган.
Эндиликда консулхона Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларидан паспортлари ҳамда шахсий буюмларини хавфсиз жойда сақлаши ва муҳим ҳужжатлардан нусха олиб қўйишини тавсия этмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77823
Жамият
56758
Жамият
55988
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ