Чиқиндидан қарзи бор хонадонлар электр тармоғидан узилади

Сақлаш
14:49 / 07.10.2024 69 0

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда чиқинди пулини тўламагани хонадонларда электр энергиясини ўчириб қўйиш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳолатга расмий изоҳ берди.

 

Маълум бўлишича, Президент фармонига кўра, чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларни СМС орқали хабардор қилиб бориш амалиёти белгиланган.

 

Шунингдек, ушбу ҳужжатга асосан қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин ҳам тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти ҳам жорий этилиши кўрсатиб ўтилган.

 

Хабарга кўра, энди ушбу фармон ижросини таъминланмоқда. Жумладан, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2100 қисқа рақами орқали қарздорлик ҳақида огоҳлантириш хабарларини юбориш бошланди.

 

 

Ҳозирда огоҳлантиришдан кейин ҳам қарзни тўламаган хонадонларнинг электр энергияси учун қиладиган тўловларига чекловлар киритиш бўйича техник ишлар олиб борилмоқда.

 

Таъкидланишича, хабарларни юбориш жараёнида Экология вазирлиги тақдим этган маълумотларга асосланилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//