Илм-фан
Мазкур ойда Франциялик олим, иқтисодиёт соҳасида Нобель мукофоти совриндори Жан Тироль илк маротаба Ўзбекистонга келмоқда.
Олим иқтисодиётнинг саноат бошқаруви, молия, макроиқтисодиёт ва банк бошқаруви соҳаларида кучли билим ва тажрибага эга бўлиб, асосан, ушбу йўналишларда тадқиқот олиб боради.
Хабарга кўра, Жан Тироль иштирокида 14 октябрь куни талабалар, бизнес эгалари, олимлар ва иқтисодиёт соҳаси ишбилармонлари учун очиқ маъруза ташкил этилади.
Учрашувда олим билан монополияларни бошқариш ва халқ фаровонлигига эришиш мавзуларида ҳам суҳбат уюштирилиши кутилмоқда.
Тадбир ўзбек ва рус тилларида синхрон таржима қилинади.
Маълумот учун, учрашув соат 15:00да «Intercontinental Hotel Tashkent» меҳмонхонасида (Триллиант) бошланади.
Унда қатнашишни истаганлар чипталарни iticket.uz сайтидан онлайн харид қилиши мумкин.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77527
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ