10 ёшли бола IELTS'дан 7 балл олди

Сақлаш
18:47 / 04.10.2024 15 0

Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Муҳаммадсаид Турсунов инглиз тили фанидан 7.0 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди.

 

 

Маълумот учун, у 2014 йил Андижон шаҳрида ўқитувчилар оиласида туғилган. 2021 йилда ўрта мактабга қабул қилинган.

 

Математика ва ахборот технологиялари фанига қизиқадиган Муҳаммадсаид сузиш, акробатика ва муай-тай спорт турлари билан ҳам шуғулланади.

 

У 2023 йил февраль ойидан бошлаб инглиз тилидан қўшимча дарсларга қатнашиб келаётган эди.

 

Якунда IELTS 7 сертификатини олган Муҳаммадсаид келгусида таълим соҳасини ривожлантиришда хизмат қилишни ва махсус янги платформа яратишни мақсад қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//