Жамият
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги хусусий мактаблардан бирида ўқитувчилар 16 ёш болани урди.
Болалар омбудсманининг берган хабарида ёзилишича, ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Аниқланишича, мазкур хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган Ғ.Ж.га мактаб ўқитувчилари А.Ф. ва Н.М. томонидан жисмоний куч ишлатилган.
Тайинланган суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Ғ.Ж. га енгил тан жароҳати етказилган.
.jpg)
Сурат ижтимоий тармоқлардан олинди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан А.Ф. ва Н.М. ларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўриш учун иш материаллари Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилган.
Болалар омбудсмани бу бўйича ҳали қўшимча ахборот берилишини таъкидлайди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ