Жамият
«Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди.
Бундан кўзланган мақсад креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш ҳисобланади.
Ҳужжатга кўра, креатив индустрия соҳаларидаги фаолият йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
▪️ адабий ижод;
▪️ амалий санъат ва ҳунармандчилик;
▪️ архитектура, лойиҳалаштириш ва урбанистика;
▪️ аудиовизуал санъат;
▪️ ижрочилик санъати;
▪️ концерт-томоша фаолиятини ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш;
▪️ рақамли технологиялар соҳасидаги ижодий фаолият.
Таъкидланишича, креатив индустрия соҳаларида фуқароларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш креатив иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири саналади.
Шу сабабли ҳам Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши эса креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш бўйича жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маслаҳат органи бўлади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ