Жамият
Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан «Ҳамкорбанк» АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.
Бунга онлайн микроқарз бўйича банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилгани сабаб бўлган.
Жумладан, банк хизмати сифатида жойлаштирилган «Онлайн микроқарз» – «Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм — Ҳамкор иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!» мазмунидаги ташқи реклама банкнинг интернетдаги расмий саҳифасида жойлаштирилган маълумотлар билан солиштирганда, микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилгани, рекламада ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмагани аниқланган.
«Рекламанинг бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин», дейилади қўмита хабарида.
Якунда келтирилган асосларга биноан қўмитанинг Махсус комиссияси «Реклама тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиш аломатлари билан «Ҳамкорбанк» АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилган.
Шунингдек, қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бошқа йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
77658
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ