Жамият
Президент Фармони билан мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади.
Жумладан, давлат таълим дастури доирасида кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ҳамда ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш, катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда эса билим олиш, коммуникатив ҳамда ижодий компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, кейинги йилнинг 1 августидан мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида ишлаб чиқилган электрон ресурслар, аудиовизуал маҳсулотлар ва ўқув-методик материаллар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида жойлаштирилади ҳамда улардан эркин ва бепул фойдаланиш имконияти яратилади.
Ахборот тизимида, шунингдек, ота-оналар учун шахсий кабинет ҳам яратилади ва унда боланинг ривожланиш харитаси маълумотларининг жойлаштирилиши таъминланади.
2026/2027-ўқув йилидан эса боғчалар томонидан мазкур ахборот тизимида боланинг ривожланиш харитасини юритиш амалиёти жорий қилинади.
Айнан шу даврдан бошлаб мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш бошланади.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ