Жамият
Туркияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 3 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Турли сабаблар туфайли қаровсиз қолган 16 ёшли ва 6 ёшли 2 нафар қиз ва 11 ёшли 1 нафар ўғил боланинг ватанга қайтиши яқин қариндошларнинг мурожаатлари асосида бажарилган.
Уларни Ўзбекистонга олиб келиш Истанбул шаҳридаги Бош консулхона, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилган.
Болалар 2 октябрь куни масъул ходимларнинг кузатуви остида Тошкент шаҳрига юборилган.
Консуллик ўз хабарида ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини хорижий давлатларда назоратсиз қолдирмасликларини, бефарқ бўлмаган фуқаролардан эса чет элда қаровсиз қолиб кетган болажонлар тўғрисида зудлик билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатик ваколатхоналарига хабар беришларини сўраган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ