Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятга муносабат билдирди

Сақлаш
14:11 / 04.10.2024 66 0

Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди.

 

Унда Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалиги айтилган.

 

«Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз», дейилади баёнотда.

 

Ёзилишича, Ўзбекистон қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//