Янгийўл туманида 30 дан ортиқ Осиё кобралари очиққа қўйиб юборилган

Сақлаш
21:27 / 03.10.2024 85 0

2-октабр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл туманининг Туябўғиз қишлоғида фуқаро хонадонида сақланган бир қанча кобра илонлар очиққа қўйиб юборилгани айтилган хабарлар тарқалди.

 

Тармоқлардаги видеоларда илонлар кўча-кўйдан ва одамларнинг уйларидан ушланаётганини кўриш мумкин.

 

Тошкент вилояти Экология бошқармасининг маълум қилишича, 40 ёшли Н.Ю. ўзи яшаётган хонадонида 30 дан ортиқ «Осиё кобра» илонларини тегишли рухсатномаларсиз сақлаб келган. Номаълум сабабларга кўра, у илонларни очиққа қўйиб юборган. Ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан аниқланиб, хусусан, 2 та илон тутиб ўлдирилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман Экология бўлими, ИИБ, ФВБ, СEС, Ободонлаштириш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда маҳалла вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

 

Улар яқин атрофда яшовчи аҳоли хонадонларида дорилаш ишларини олиб бормоқда. Фуқароларга уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш тавсия қилинган.

 

 

Фуқарога нисбатан ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//