ИИВ 4 ёшли қизча зўрлик ишлатилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди

Сақлаш
21:03 / 03.10.2024 74 0

Гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро экани аниқланган.

 

2024 йилнинг 2 октябрь куни Янгийўл шаҳарида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда вояга етмаган, 2020 йилда туғилган И.М.га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатганлиги ҳақида маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

 

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. экани аниқланган.

 

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида гумонланувчи Б.Д.нинг ёнида 15 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, унинг Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган яшаш хонадони холис инсонлар иштирокида текширилган.

 

Натижада хонадон ошхонасидан 20 дан ортиқ елим идишларда, майдаланган ва қуруқ ҳолдаги «Марихуана» гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми ва 25/273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. процессуал тартибида ушланган.

 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини таъминланади, деган ИИВ масъули.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//