Жамият
1 октябрь куни АҚШнинг Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Хабарга кўра, мазкур билим юрти олий таълим соҳасига етакчи хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, асосий эътибор муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлашга қаратилган.
Жорий, яъни 2024/2025-ўқув йилидан эса ушбу университет Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналиши бўйича бакалавр босқичида талабаларни ўқишга қабул қилади.
Ўқув дастурлари кенгайиб борган сайин ушбу ОТМ Аризона давлат университетининг дипломларидан ташқари АҚШнинг бошқа етакчи университетлари дипломларини бериши ҳам мумкин бўлади.
Маълумот учун, ҳозирда Аризона давлат университети “Cintana Education” компанияси ва “Times Higher Education” рейтингида 182-ўринни эгаллаб келмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ