Эртага қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Сақлаш
16:37 / 03.10.2024 54 0

«Ўзгидромет» 4 октябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 11-13 метр/секундгача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

 

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//